АҚШ ҳарбий саноати Украина урушидан фойда кўрмоқда
АҚШ Давлат департаменти бошқа давлатларга ҳарбий қуроллар сотиш ҳажмини 49 фоизга оширганини эълон қилди.
Ал-Явм телеканалининг хабар қилишича, Украинадаги уруш 11 ойдан бери давом этмоқда ва Ғарб давлатлари ҳамон Украинага қурол-яроқ жўнатмоқда. АҚШ ТИВ бу мамлакат ҳарбий қуроллларини сотиш ҳажмининг 49 фоизга ўсиши билан икки юз миллирад долларга етганини маълум қилди.
АҚШ ТИВ шунингдек ўз баёнотида, бу мамлакатнинг бошқа давлатларга ҳарбий қуролларни сотиш ҳажмининг ошиши, Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар туфайли имзоланган шартномалар нархига зид эканлигини эълон қилди.
Шу муносабат билан сўнгги ойларда Польша давлати АҚШдан Абрамс танкларини, Финяндия Стингер ракеталари, Литва эса Ҳимарс тизимларини харид қилди.
Бундан ташқари АҚШ бир юз олтмиш беш миллион долларлик мисли кўрилмаган шартномалар билан Британиядаги Жавелин ракета тизимларини ва Патротни Голландия ва Украинага сотди.
Бундан олдин сиёсий ва иқтисодий экспертлар, таҳлилчилар ҳамда ОАВ АҚШ ҳарбий саноати Украинадаги инқироздан кенг фойдаланаётгани ва ундан катта давомида олаётганини эълон қилган эди.
Россия давлати Украинага Ғарб қуролларини юбориш бу мамлакатдаги можарони узайтиришини ва олдиндан айтиб бўлмайдиган оқиатларга олиб келишини бир неча бор таъкидлаган.