Пешовар масжидидаги портлаш қурбонлари сони 90 кишига етди
Покистонниг Хайбар -Пахтунхво штати маркази Пешорав шаҳридаги масжидга уюштирилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 кишига етди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Пешовар шаҳри полицияси ҳам кеча душманба куни тушдан кейин бу масжидга уюштирилган қурбонлари сонини 90 кишига етди шунингдек бу ҳужумда ўнлаб инсонлар яраланган ва улардан айримларининг вазияти оғир деб эълон қилди.
Покистон полицияси шунингдек бу воқеада бир худкуш террорчи пешин намози вақтида масжидга кириб ўзини портлатиб юборди деб маълум қилди.
Ҳодиса жойидан эълон қилинган суратлар портлаш оқибатида масжид томининг бир қисми вайрон бўлгани ва вайроналар туфайли кўплаб инсонлар жароҳатланганини кўрсатмоқда. Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Эрон Ислом респуликаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Покистоннинг Хайбар Пахтунхво вилоятидаги Пешовар шаҳридаги масжид намозхонларига уюштирилган терактни кескин қоралади ва Эроннинг Покистон ҳукумати ва халқига чуқур ҳамардлигини билдирди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон Ислом республикаси терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишини қаттиқ қоралайди ва бу ноинсоний ҳатти-ҳаракатларининг барча кўринишларига қарши курашиш зарурлигини таъкадлайди деб изоҳлади.