АҚШ биологик лабораторияларини Полшага кўчирган
Россиянинг биологик ҳимоя кучлари раҳбари, ўз сўзларида даллиларга биноан АҚШ биологик лабораториялари Украинадан Польшага кўчирилганини маълум қилди.
Ўтган йили Россия Мудофаа вазирлиги эълонида Пентагон /АҚШ Мудофаа вазирлиги/ Украинанинг 30 дан ортиқ биологик лабораториялари фаолиятини молиялаштирмоқда ва улар экологик қуроллар учун компонентлар ишлаб чиқмоқда деб таъкидлади.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россиянинг биологик ҳимоя кучлари раиси Игорь Кирилов АҚШ ўзининг биологик қурол ишлаб чиқариш лабораторияларини Украинадан Польша каби Шарқий Европанинг бошқа мамлакатларига кўчирди деб маълум қилди.
Россиянинг ушбу расмийси АҚШ давлати Украина ҳудудидаги фаолиятини йўқ қилиб, Шарқий Европа давлатларига ўтказди деб изоҳлади.
Кириловга кўра, Пентагон Россия билан чегарадош мамлакатларда биологик лаборатиряларини кўпайтирди ва бу лабораторияларда гувоҳлар ва иштирокчиларни сўроқ қилишда россиялик ҳарбийлар томонидан 20 мингга яқин ҳужжатлар топ лган.
Россиянинг биологик ҳимоя кучари раиси ҳам Халқаро босимлар остида АҚШ ҳарбий лаборатиряларини ёпмаган балки уларни фуқаролик ширкатларига берган деб эслатди.