Владимир Путиннинг янги фармони кучга кирди
(last modified Wed, 01 Feb 2023 10:32:29 GMT )
феврал 01, 2023 15:32 Asia/Tashkent
  • Владимир Путиннинг янги фармони кучга кирди
    Владимир Путиннинг янги фармони кучга кирди

Россия президенти Владимир Путиннинг янги фармони бу мамлакат нефтига нарх чегарасини белгилашга жавобан кучга кирди.

Европа Иттифоқининг 7-лик гуруҳи  давлатлари ва Авсралия ўтган  2022-йил  5-декабридан бошлаб ўз кемалари ва ҳудиди учун денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг нархини бир баррел учун  60 доллар қилиб белгилади. Шу сабабли  2023-йил 5-февралдан бошлаб Россия нефт маҳсулотларини якуний нархлари жорий этилади.

Путиннинг Россия нефтининг баррелига  60 доллардан нарх чегарасини белгилашга жавобан чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони бугун кучга кирди.

Владимир Путиннинг 2023-йл 1-июнида тугайдиган фармонига биноан Россия  нефтни шартномаларида нархларнинг юқори чегараси бандларини ўз ичига олган давлатлар ва юридик шахсларга сотилмайди . Шунингдек Россия ҳукумати вазирлари шу йил охирида бу мамлакатда бензин сотишни тақиқлашни эълон қилади.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия нефт учун нарх чегарасини белгилаш қабул қилиниши мумкин эмаслиги ва Москва нарх бозорини йўқ қилишга ҳеч қачон рози бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Москва давлати нархлар чегарасини " эркин бозорларнинг асосий тамойилари" ни манипуляция қилига уриниш сифатида баҳолади ва уни қаттиқ танқид қилди.