Покистон мудофаа вазири: аксилтерор амалиётарни бошлаш зарур
Покистон мудофаа вазири бу мамлакатда миллий аксилтеррор амалиётларни бошлашни таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон мудофаа вазири Хожа Осиф бу мамлакат парламентидаги чиқиши чоғида бу мамлакатнинг Пешовар масжидида содир этилган теракт миллий террорчилик амалиётларини бошлаш учун хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш учун барча сиёсий партияларнинг бирдамлиги зарурлигини маълум қилди.
Хожа Осиф ўз сўзларида икки йил аввал террорчилик гуруҳлар жумладан Покистоннинг " Таҳрики Толибон" гуруҳи билан музокаралар олиб бориш ва тинчлантириши асосида қабул қилинган сиёсат бутунлай нотўғри бўлди. Шунинг учун биз 2010-2017 йиллардан аксилтерор ёндошувимизга қайтишимиз ва террорчиларнинг фаолият юритишига йўл қўймаслигимиз керак деб изоҳлади.
Покистон Мудофаа вазири Покистондаги террорзимни бу давлатнинг АҚШ билан Афғонистон урушида Совет Иттифоқига қарши ҳамкорлиги натижаси сифатида баҳолаб, бу ҳарбий аралшув оқибатлари Покистонда давом этмоқда деб қўшимча қилди.
Терактлар авж олган бир вақтда Покистон армиясининг юқори мартабали қўмондонлари йиғилишида бу давлатнинг хавфсизлик ҳолатини кўздан кечирди.
Сўнгги ойларда Покистоннинг турли ҳудудлари террор ҳужумларга учрамоқда ва бу ҳужумлар Покистон ҳукуматининг энг муҳим муаммоларидан бирига айланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Покистонниг Хайбар -Пахтунхво штати маркази Пешорав шаҳридаги масжидга уюштирилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 90 кишига етди.