Германиянинг Гамбург шаҳрида Қуръони каримнинг таҳқирланишига қарши намойиш ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i80154-Германиянинг_Гамбург_шаҳрида_Қуръони_каримнинг_таҳқирланишига_қарши_намойиш_ўтказилди
Германиянинг Гамбург шаҳрида минглаб одамлар Қуръони каримга нисбатан ҳақоратларни қоралаб кўча намойишлар ўтказдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 05, 2023 16:48 Asia/Tashkent

Германиянинг Гамбург шаҳрида минглаб одамлар Қуръони каримга нисбатан ҳақоратларни қоралаб кўча намойишлар ўтказдилар.

Эрон телерадоикоманиясининг хабар қилишича Германиянинг Гамбург шаҳрида Қуръони каримнинг таҳқирланишга қарши ўткилган намойишда  3500 га яқин киши қатнашди.

Яқинда худди шундай учта ҳолатда Швеция, Дания ва Голландияда ўнг қанот экстремистлар Қуръони каримни ҳақорат қилиб бу муқаддам китобни ёқиб юборди.

Қуръони каримнинг таҳқирланани эса халқаро миқёсида ва ислом оламида кенг қамровли аксиламалларга сабаб бўлди.

Эрон Ислом Республикаси, Туркия, Миср, Қувейт, БАА, Мисрдаги Ал-Азҳар, Бутунжаҳон мусулмон уламолари ассамблеяси, Қатар, Саудия Арабистони, Индонезия, Иордания, Мағриб, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ҳамас ва Фаластин исломий жиҳод ҳаракатлари,  бу ҳужумга қарши туриб уни қоралаб,  такрорланишига йўл қўймаслик ва айбдорларни жазолашни талаб қилган давллатлар ва муассалардан эди.