АҚШ давлати Туркия ва Суриядаги зилзилани сиёсийлаштираётганини яширишга уринмоқда
(last modified Tue, 07 Feb 2023 08:06:28 GMT )
феврал 07, 2023 13:06 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Туркия ва Суриядаги зилзилани сиёсийлаштираётганини яширишга уринмоқда
    АҚШ давлати Туркия ва Суриядаги зилзилани сиёсийлаштираётганини яширишга уринмоқда

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби, Вашингтоннинг Туркия ва Суриядаги вайронгар зилзила муаммоларини ҳал қилиш масаласини сиёсийлаштираётганини яширишга уринди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ Давлат дапертаменти матбко котиби Нед Прайс,  кечанги матбуот котиби анжуманида журналистнинг АҚШ фақат Туркияни қўллаб-қувватлаяпти ва зилзила пайтда Сурия халқига ёрдам бермаяпти деган саволига жавобан Туркия давлати НАТОнинг муҳим иттифоқчисидир ва биз итифоқичиларимизга ёрдам беришга  содиқмиз деб маълум қилди.

Прайс ўз даъволари давомида АҚШ Сурия халқни ҳам қўллаб-қувватлаши ва уларнинг энг катта молиявий ёрдамчиси эканлигини ҳам даъво қилди.

Шу билан бирга АҚШ Давлат департаменти матбуоти котиби Вашингтон давлати Сурияда жойлашган ноҳукумат ташкилотлари орқали бу давлатга ёрдам беришини иддао қилди.

Бундан олдин АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Саливан ҳам Сурия ва Туркиядаги зилзила бўйича икки томонлама муносабатда бўлиб Сурияда зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатишини тилга олмаган ҳолда вазиятни Туркия ҳукумати билан келишилган ҳолда яқиндан кузатишга давом этамиз деб изоҳлади.

Мамлакат шимолидаги зилзиладан сўнг Сурия ташқи ишлар вазири АҚШнинг бир томонлама санкциялари таъсири бу табиий офат оқибатларини кучайтирмоқда деб таъкидлади.