Хитой АҚШнинг метереологик шари ҳодисаси билан боғлиқ ишини танқид қилди
(last modified Tue, 07 Feb 2023 08:27:42 GMT )
феврал 07, 2023 13:27 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШнинг метереологик шари ҳодисаси билан боғлиқ ишини танқид қилди
    Хитой АҚШнинг метереологик шари ҳодисаси билан боғлиқ ишини танқид қилди

Хитой ТИВ матбуот котиби АҚШнинг Хитой ҳаво шари ҳодисасига муносабатларини икки давлат ўртасидаги алоқларани издан чиқиши сабаб сифатида таърифлади.

АҚШ армияси шанбага ўтар кечачи Каролина қирғоқлари яқинида Хитой ҳаво шарини уриб туширди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Хитой ТИВ матбуот котиби Мао Нинг АҚШ Хитойнинг тадқиқот ва фуқаролик шарини йўқ қилиб икки давлат ўртасидаги муносабталарига путур етказди деб таъкидлади.

Хитой ТИВ раҳбари ўринбосари Ши Фенг ҳам АҚШнинг бу ҳаракатига жавобан Вашингтоннинг бу ҳаракати Бали учрашувидан кейин Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштириш жараёнида икки томоннинг саъй-ҳаракатларига жиддий таъсир кўрсатганини ва зиён етказганини эълон қилди.

Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари ўз сўзларида Пекин давлати Вашингтоннинг жосуслик шари баҳонасида кескинликни оширишига кескин ноози бўлганини эслатиб, АҚШни Хитой манфаатларига путур етказадиган бошқа ҳаракатларидан воз кечишга чақирди.

Хитойнинг бу дипломати шунингдек Пекин керак бўлганда қарши чоралар кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади деб маълум қилди.

Хитой Мудофааа вазирлиги худди шу мамлакат ТИВ-и каби АҚШнинг у ҳаракатини ҳаддан ошган позиция сифатида баҳолади.