Москвадаги йиғилишда Толибон вакиллари қатнашмайди
Россия дипломати Афғонистон масаласига бағишланган минтақа давлатлари хавфсизлик раислари йиғилишида Толибон муваққат ҳукумати вакиллари иштирок этмаслигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кобулов бугун Марказий Осиё давлатлари , Эрн, Ҳиндистон, Пекин ва Хитой Миллий хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилишида Толибон вакиллари қатнашмаслигини маълум қилди.
Толибон ҳаракати матбко котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистон бу давлат ҳақида ўтказилган йиғиишларда қатнашиш ва ўз позициясини ҳимоя қилиши кераклигини ҳам айтди.
Шу ҳафта Москвада Марказий Осиё давлатлари , Эрон Ислом Республикаси ва Покистон, Ҳиндистон ва Хитой хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилиши бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз давлатларнинг хавфсизлик ходимлари Афғонистон бўйича бешинчи марта учрашмоқда.
Москва учрашувини ўтказилишига Афғонистонда террорчилик ҳаракатларининг кучайгани Кобулдаги баъзи Ғарб ва Араб элчихоналари фаолиятининг чекланишини сабаб сифатида эълон қилинган.