Хитой АҚШдан уриб туиширилган ҳаво шари қолдиқларини қайтаришни сўрамоқда
Хитой ТИВ АҚШдан АҚШ армияси томонидан уриб туширилган ҳаво шари қолдиқларини Пекинга қайтаришни сўради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ ва Хитой давлатларини Хитойга тегишли ҳаво шарини АҚШ ҳаво ҳудудига кириши ва учар жисмни АҚШ кучлари томонидан уриб туширилгани мавзусидаги кескинликни кучайгач Пекин ҳаво шари қолдиқларини қайтаришни талаб қилди. Хитой ТИВ матбуот котиби Мао Нинг кеча Пекин давлати АҚШдан ушбу ҳаво шарининг қолдиқларини Хитойга қайтаришини хохлайди деб маълум қилди.
Оқ уйнинг стратегик масалалар бўйича координатори Жон Карби АҚШ Хитой разветкаси шарининг қолдиқларини Пекинга қайтариш ниятида эмас деб айтди. АҚШ расмийси Хитой шарининг имкониятлари ҳақида маълумот олиш мақсадида ушбу шарни текшириш ва тадқоқот қилиш қарорининг сабабини эълон қилди.
Хитой ТИВ матбуот котиби эса Кирбининг баёнотига жавобан бу шар АҚШники эмас балки Хитойникидир. Хитой ҳукумати ўзининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади деб айтди.
Пентагон наттоғи Патрик Райдер журналистларга Хитой шарини нишонга олинганидан кейин, Ллойд Остин ва Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе ўттасида музокралар ўтказиш учун сўров юбордик аммо Хитой томонидан ҳеч қандай жавоб олинмаган деб изоҳлади.
Хитой шари АҚШ президенти Жо Байденнинг буйруғи билан илғор F-22 яширин қирувчиси томонидан уриб туширилди.