Доллардан кейин, евро ҳам Россия миллий бойлик фондидан чиқарилади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i80356-Доллардан_кейин_евро_ҳам_Россия_миллий_бойлик_фондидан_чиқарилади
Россия Молия вазирининг ўринбосари Молия вазирлиги миллий бойлик жамғармаси тузилмасини босқичмабосқич янги мезонарга мослаштиради шунда бу фондда фақат рубл, Хитой юани ва олтин сақланиб қолади деб таъкидлади.
(last modified 2023-02-11T05:38:22+00:00 )
феврал 11, 2023 08:33 Asia/Tashkent
  • Доллардан кейин, евро ҳам Россия миллий бойлик фондидан чиқарилади
    Доллардан кейин, евро ҳам Россия миллий бойлик фондидан чиқарилади

Россия Молия вазирининг ўринбосари Молия вазирлиги миллий бойлик жамғармаси тузилмасини босқичмабосқич янги мезонарга мослаштиради шунда бу фондда фақат рубл, Хитой юани ва олтин сақланиб қолади деб таъкидлади.

ОРТ хабарига кўра, Россия молия вазири ўринбосари Влаидимир Количев мамлакатнинг " нодўст" давлатлар валюталари олдида заифлигини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига мувофиқ,  2023-йилда Россия миллий бойлик жамғармасидаги евронинг улуши нолга тенг бўлишини айтди.

Россиянинг ушу расмийси "албатта бу йил Россия миллий бойлик жамғармасидаги евронинг улуши нолга етади деб изоҳлади.

Россия Молия вазирлиги аллақачон Миллий бойлик жамғармаси активлари учун янги тартибга солиш тузилмасини ишлаб чиқди. Бу долларга асосланган инвестициялар имкониятини бутунлай йўқ қилади ва бошқа активларининг конвертация қилинадиган акцияларга рухсат беради деб қўшимча қилди.

Даромадлари нефт экпортини сотишдан келадиган Россия Миллий бойлик жамғармаси миллий пенсия тўлов тизимини қўллаб-қувватлаш ва керак бўлганда бюджет тақчиллигини қоплаш учун ташкил этилган. Бу фонднинг активлари  2023-йил  1-февралигача 155 миллиард 300 миллион долларн ташкил қилган.