феврал 20, 2023 11:53 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазирлиги Украинани ядровий авария содир этишга уринишда айблади
    Россия Мудофаа вазирлиги Украинани ядровий авария содир этишга уринишда айблади

Россия Мудофаа вазирлиги Украина БМТ йиғилиши олдидан Россияни айблаш мақсаида ўз ҳудудида ядровий фалокатни режалаштираётганликда айблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида радиоактив моддалар Европа давлатларидан биридан Украинага ўтказилгани ва Киев бу кенг кўламли провакациясига ҳозирлик кўраётганини эълон қилди.

Баёнотда Россия армиясини Украинанинг хавфли радиоактив объектларига ҳужум қилишда айблаш учун бу провакацион ҳаракатнинг мақсади кўриб чиқилади, бу эса радиоактив материалларини сизиб чиқиши ва ушбу минтақанинг ифлосланишига олиб келади деб таъкидланган.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек 102- Украина бригадаси ва 72-механиклаштирилган бригада қўмондонлик базалари Запорижжия вилояти Малиновка ва Донецк вилоятининг Вохледар яқинида нишонга олинганини қўшимча қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги бу баёнотида узоқ масофали денгиз ракеталари Украина кучларининг Хмелницкий вилоятидаги 383- учувчи учоқлар полки жойлашган базага зарба берганини маълум қилди.

Баёнотда келтирилишича, Украина кучларининг Краснолиман, Донецк, Южнодонецк, Запорижжия ва Херсон вилоятларида кунлик юқотишлари сони 530 дан ўлик ва ярадорларга етган.

Ёрлиқ