Тайван ва АҚШ ўртасида ҳарбий алмашинувлар кенгайиб бормоқда
(last modified Tue, 21 Feb 2023 10:07:41 GMT )
феврал 21, 2023 15:07 Asia/Tashkent
  • Тайван ва АҚШ ўртасида ҳарбий алмашинувлар кенгайиб бормоқда
    Тайван ва АҚШ ўртасида ҳарбий алмашинувлар кенгайиб бормоқда

Тайван ҳукумати Хитойга қарши провакацион ҳаракатда АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришга қарор қилди.

Пекин давлати Тайванни " Ягона Хитой"нинг ажралмас қисми сифатида билади ва у Хитой оролини ажратишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатга зид.

Тайван маҳвллий ҳукумати президенти Цай Инвен АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш қарорини эълон қилиб, бугун АҚШ парламенти аъзолари билан учрашувда Хитой номини тилга олмаган ҳолда, Тайван АҚШ билан ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлмоқда ва " авторитар ривожланиш"га қарши туриш учун мамлакат ва бошқа Вашингтон иттифоқчилари билан яқинроқ ҳамкорлик қилади деб қўшимча қилди.

Тсай шунингдек Тайван авторитар экспансионизм ва иқлим ўзгариши каби глобал муаммоларга қарши курашиш учун АҚШ ва бошқа шериклар билан аввалгидан ҳам фаоллроқ ҳамкорлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ расмийларининг Тайванга ташрифлари жумладан АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг  2022-йилдаги ташрифи Хитойнинг огоҳлантиришларига кўра минтақада ҳарбий таранглик ва беқарорликнинг кучайишига олиб келган. Хитой томони бу провакацион ҳаракатларига зудлик билан жавоб бериб ўз кемалари ва самолётларини Тайван атрофига жўнатишди.