Россия томонидан Янги Старт шартномасини тўхтатиб қўйилгани кўпла аксиламалларга сабаб бўлди
Россия томонидан Янги старт шартномасини тўхтатиши кўпла расмийларнинг аксиламалига сабаб бўлди.
Кеча Россия президентии Владимир Путин Москва давлати АҚШ билан қурол- яроқ назорати бўйича қолган ягона келишув бўлган Янги Старт шартномадаги иштирокини тўхтатганини маълум қилди. Россия президенти ўз сўзларида Москва давлати Ғарб билан гаплашишга тайёр эди, лекин Ғарбнинг иккиюзламачлиги ва лоқайдлиги билан юзмаюз бўлди деб қўшимча қилди.
Владимир Путин йиллик нутқида агар АҚШ ядро қуролини синовдан ўтказса Росия ҳам ҳарбий ҳарактага тайёр бўлиши керак деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча БМТ матбуот котиби Стефан Дюжарик Путиннинг Россия АҚШ билан " Янги Старт" номланувчи битимдан чиқиши ҳақидаги баёнотига жавобан, АҚШ ва Россия зудлик билан Янги Старт шартномасини тўлиқ амалга оширишни давом эттириши керак деб таъкидлади.
Сешанбага ўтар кечаси баёнотида Франция ТИВ Россиянинг " Янги старт" номланувчи ядровий қурол назорати бўйича шартномадаги иштирокни тўхтатганига жавобан Москвадан қарорини ўзгартириш ва " имкон қадар тезроқ" ушбу шартномага қайтишини сўради.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Россиянинг Янги Старт шартномасини тўхатиб қўйишига жавоб қайтариб бу қарор масъулиятсизликдир деб аниқлик киритди.
Янги Старт шартномаси стратегик ядрлвий қуролларни назорат қилиши бўйича сўнгги муҳим шартнома бўлиб у ҳали ҳам амалда.