Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви
(last modified Fri, 03 Mar 2023 09:10:51 GMT )
март 03, 2023 14:10 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви
    Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви

Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашувда икки томонлама муносабатлар ва Украинадаги урушни муҳокама қилишди.

Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари Чин Ганг ва Сергей Лавров пайшанба куни Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳлида бўлиб ўтган Г20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишида икки томонлама муносабатлар ҳамда Украинадаги инқироз ва урушнинг сиёсий ечимини муҳокама қилишди.

Ушбу учрашувда Хитой ташқи ишлар вазири Украинадаги инқирозни тилга олди ва бу борада ўз мамлакатининг асосий позициясини тушунтириб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва тамойилларини сақлаб қолиш, бу инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлаш ва уруш алангаси ёқиш ва тинчлик музокараларни бузиш, икки томонлама стандартлар, санкциялар ва босимларга қарши туриш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларга чақирди.

Хитой ташқи ишлар вазири, шунингдек, икки давлат президентларининг стратегик раҳбарлиги остида Хитой-Россия муносабатлари соғлом ва барқарор ривожланишни сақлаб қолганини ва қудратли давлатлар ўртасидаги янги турдаги муносабатларнинг янги моделини яратганини ва ривожланаётган бозорлар ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги бирдамлик ва ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим рол ўйнаганини қўшимча қилди.

Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари барча даражадаги алмашувларни давом эттиришга ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқа ва мувофиқликни оширишга келишиб олдилар.

  Бу учрашувда томонлар икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-йилга мўлжалланган маслаҳатлашув режасини ҳам имзоладилар.

Лавров ушбу учрашувда ҳам шундай деди:Москва икки давлат раҳбарларининг фармойишларини амалга ошириш, юқори даражадаги алмашинувларни фаоллаштириш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни режалаштириш учун Хитой томони билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Бу давлат ҳам, Хитой ҳам БМТ Низомини ҳимоя қилиш бўйича “Дўстлар гуруҳи” аъзоси эканлигига ишора қилиб, Россия ташқи ишлар вазири қўшимча қилди:Россия халқаро тизимга янада барқарорлик киритиш учун Хитой билан стратегик алоқаларни мустаҳкамламоқчи.

Бу учрашувда Россия ташқи ишлар вазири Украинадаги инқироз ва уруш масаласини ҳам тилга олди ва Хитойнинг бу борадаги бетараф позицияси ва конструктив ролини юқори баҳолади ва шундай деди:Россия томони ҳар доим музокаралар олиб боришга тайёр.