Ҳиндистон товушдан тез учадиган ракетани синовдан ўтказди
Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари Араб денгизида БраҳМос ўрта масофали товушдан тез учадиган қанотли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Браҳмос ракетаси 2,8 Мач ёки товушнинг уч баробари тезлигида ҳаракатланади
Гипертовушли қанотли ракетанинг кемага қарши версияси ўтган йилнинг апрел ойида Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари ҳамда Андаман ва Никобар қўмондонлиги томонидан биргаликда муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Ҳиндистон БраҳМос ракеталарини ҳам экспорт қилади, ўтган йили Филиппин билан ракетанинг учта батереяни етказиб бериш бўйича 375 миллион долларлик шартнома имзолаган эди.
Браҳмос Аероспаcе Cорпоратион - бу сув ости кемалари, кемалар, самолётлар ёки қуруқликдаги платформалардан учирилиши мумкин бўлган гипертовушли қанотли ракеталарни ишлаб чиқарадиган Россия-Ҳинд компанияси.
Ушбу компания 1998 йилда ташкил этилган ва унинг номи Браҳмапутра ва Москва дарёларидан олинган.