Россия армияси Бахмут шарқини ўз назоратига олди
Россиянинг Вагнер раиси ва бу ҳарбий гуруҳ кучлари Донецк вилоятидаги Бахмут шарқини тўлиқ назоратига олганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россиянинг Вагнер компаниясининг раиси ва асосчиси Евгений Пригожин бугунги суҳбатида Вагнер кучлари" бўлинмалари Бахмутканинг бутун шарқий қисмини эгалаб олганини ва Бахмутка дарёчасининг бутун шарқи бутунлай Вагнер қўшинлари назорати остида айтди. Ахборот манбалар ҳам яқинда Бахмут қамалининг кучайтириланини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз Бахмут шаҳри Украина шарқида жойлашган бўлиб сўнгги кунларда бу мамлакатдаги урушнинг икки томони кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувларларнинг саҳнасига айланган. Москва давлати бир неча ойдан бери Бахмутни эгаллашга уринмоқда.
Экспертларга кўра Бахмут унчалик стратегик аҳамиятга эга эмас аммо Кремлга ижобий хабар етказишга уринаётганлар уни Украина ва Россия урушидаги нуфузли ва муҳим нуқта сифатида баҳоламоқда.
Шунингдек Украина президенти Володимир Зеленский Бахмут туманини қулашини ҳар қанйдай йўл билан олдини олишга ваъда қилган.
Украина мамлакат қуролли кучлари бош штаби эса 2 мардан кейин Россия қўшинларининг Бахмут йўналиши бўйича олдинга силжиши ва бу кучларнинг шаҳар атрофида ва шаҳар ичида бўлганини эълон қилганди.
Россия Бахмутни назорат қилиб Донбасснинг қолган стратегик саноат зонасини тўлиқ назорат қилиш учун йўл очанини маълум қилди.