Арманистон республикаси КХШТдан чиқди
(last modified Sat, 11 Mar 2023 10:03:01 GMT )
март 11, 2023 15:03 Asia/Tashkent
  • Арманистон республикаси КХШТдан чиқди
    Арманистон республикаси КХШТдан чиқди

Арманистон мамлакати КХШТ котиби ўринбосарлигидан расман истеъфо берди.

Эслатиб ўтамиз КХШТ 2002-йи 7-октябрда Москва ташаббуси билан Россия, Белорус, Қозғистон, Қирғизистон, Тожикстон ва Арманистон тонидан ташкил этилди.

Жорий 2023-йил 10-январда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван ва Боку ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб КХШТга аъзо давлатларнинг қўшма машғулотларига мезбонлик қилишни қабул қилмади.

Арманистон давлати  бундан олдин КХШТни иккинчи Қорабоғ уруши даврда пассив позицияни эгаллагани ва Ереванга етарлича ёрдам бермаганликда айбланганди.

Анадоли ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон ТИВ матбуот котиби Vahan Hunanyan “Armenpress” нашрига берган интервюсида Ереван давлати КХШТ Бош котиби ўринбосари лавозимидан истеъфога чиққанини хабар қилди.

Тоғли Қорабоғдаги юз берган иккинчи урушидан кейин Арманистон ҳукумати Европа Иттифоқи билан кузатув миссияни шакллантириш бўйича келишувга эришди.

Миссия расман 2023-йилl 23-январда ташкил этилган ва ҳозирда Арманистоннинг Озарбойжон републикаси билан 4 чизиқнинг бир қисмида ишламоқда.

Ёрлиқ