Россия АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказдаги хавфли биологик режалари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sun, 12 Mar 2023 06:20:16 GMT )
март 12, 2023 11:20 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказдаги хавфли биологик режалари ҳақида огоҳлантирди
    Россия АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказдаги хавфли биологик режалари ҳақида огоҳлантирди

Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказдаги хавфли биологик режалари ҳақида огоҳлантирди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича  Россия армиясининг радиация, кимиёвий ва биологик ҳимоя кучлари қўмондони Игорь Крилов кеча матбуо анжуманида Украинадаги АҚШ биологик лабораториялари фаолияти тафсилотарига таянган ҳолда, АҚШ Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида хавфли патогенларни кучайтириш дастурларини амалга оширмоқда ва Африкада Эбола вируси тарқалишига алоқадор бўлиши мумкин деб изоҳлади.

Igor Krilov сўзларининг бошқа қисмида Россия мудофаа вазириги  100 дан ортиқ украиналикларнинг АҚШнинг икки томонлама билогик  дастурларида иштирок этиши ва АҚШнинг йирик фармацевтика компанияларни Марказий Осиё ва Кавказда хавфли патоенларни кўпайтириш дастурини амалга оширишдаги иштироки ҳақида маълумотга эга деб қўшимча қилди.

Шунингдек Россия армиясининг радиация, кимиёвий ва биологик кучлари қўмондони  юқумли касалликлар тарқатиш хавфини камайтириш баҳонасида Украина АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон билан ҳарбий биология, жумладан патогенларни ўтказиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда деб аниқлик киритди.

Бундан олдин Россия  президенти Владимир Путин Россия федерал кенгашидаги йиллик нутқида АҚШ ва НАТО Россия чегаралари яқинида ўзларининг ҳарбий базаси ва махфий лабораторияларини қурмоқда деб атйди.

Ёрлиқ