АҚШ ва Россия дунёдаги энг йирик қурол экспортчилари ҳисобланади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i81434
"Cipri" номли Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида сўнгги ўттиз йил ичида АҚШ ва Россия энг йирик қурол экпортчилари бўлганини маълум қилди.
(last modified 2023-03-13T10:36:23+00:00 )
март 13, 2023 15:36 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Россия дунёдаги энг йирик қурол экспортчилари ҳисобланади
    АҚШ ва Россия дунёдаги энг йирик қурол экспортчилари ҳисобланади

"Cipri" номли Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида сўнгги ўттиз йил ичида АҚШ ва Россия энг йирик қурол экпортчилари бўлганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қиишича, "Cipri"  томонидан 2018 йилдан 2022йилгача бўлган даврда чоп этилган маълумотларига биноан, Россиянинг қурол экспорти сўнгги 5 йилга нисбатан бу даврда 31 физга камайди.

Бу эса Украина 2022 йилда дунёдаги уччинчи йирик қурол импортчиси сифатида тан олингани пайтига тўғри келмоқда.

Ҳисоботга асосан глобал қурол экспортида йиллар давомида АҚШ ва Россия етакчилик қилган  бироқ икки давлат ўртасидаги тафовут сезиларли даражада кенгайган.

Бошқа томондан қурол етказиб бериш бўйича уччинчи ўринни эгаллаган Россия ва Франция ўртасидаги экспорт фарқи пасайиб бормоқда.

АҚШ қурол савдоси  2013-2017 ва  2018-2022 йиллар оралиғида 14 фоизга ўсди ва иккинчи даврда бу мамлакат глобал қурол экспортининг  40 фоизини ташкил эди.

Бошқа томондан айни даврда Россиянинг қурол экспорти 31 фозга қисқарди ва бу мамлакатнинг глобал қурол экспортидаги улуши эса 22 фоиздан 16 фоизга тушди ва бу қиймат Францияга нисбатан 7,1 фоиздан 11 фоизгача кўтарилди.