март 23, 2023 11:40 Asia/Tashkent
  • Медведев ядро уруши эҳтимоли ортиши ҳақидаги огоҳлантирди
    Медведев ядро уруши эҳтимоли ортиши ҳақидаги огоҳлантирди

Россия Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари ядро уруши эҳтимоли ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирар экан, Украинага кўпроқ уруш қуроллари юборилиши ядро апокалипсисини яқинлаштиришини айтди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Дмитрий Медведев ўз интервюсида шундай деди:Ядро уруши хавфи йўқолмади ва ҳатто кучайди. Украинага хорижий қуроллар етказиб берилаётган ҳар куни ядро апокалипсиси яқинлаштирмоқда.

Бу ҳақда Россия Миллий хавфсизлик кенгаши ўринбосари маълум қилди:Украинанинг ғарб ҳомийлари нотўғри ҳисоблашди. Украинага кўпроқ қурол ва ўқ-дорилар жўнатишнинг оқибатлари агар улар декабр ойида биз билан ҳужжат имзолаганларида  бўлиши мумкин бўлган нарсадан анча мураккаброқдир.

Медведев Россия томонидан 2021-йил декабрида НАТОни кенгайтирмаслик ва НАТО чегараларини 1997-йилги мақомга олиб чиқиш тўғрисидаги келишув таклифини назарда тутган.

Россия Давлат думаси раҳбари Вячеслав Володин чоршанба куни шундай деди:Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Украинадаги можарони чўзиш учун ҳамма нарсани қилмоқда ва Киевга заифлантирилган уран ўқ-дориларини юборишдан таб тортмайди.

Буюк Британия мудофаа вазири Аннабел Голди душанба куни шундай деди:Лондон Украинага жўнатмоқчи бўлган Чалленгер 2 танк ўқ-дориларининг бир қисмида заифлантирилган уран бор.

АҚШ бошчилигидаги НАТОга аьзо давлатлар охирги бир йил давомида Украинага 150 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ юборди.

Ёрлиқ