АҚШ президентлик сайловларида сохтакорликка йўл қўйилишидан ташвишланиш билдирилмоқда
Ижтимоий сўровларда АҚШ президентлик сайловларнинг иккита номзодлари ўртасидаги фарқ ва овз касб этишдаги оралиқларни тобора камайиши билан бу мамлакатнинг президенлик сайловларида сохтакорликларга йўл қўйилишидан хавотирланишлар авж олмоқда.
Факснюс ахборот агентлиги кечанги хабарида, АҚШ президентлик сайловларида сохтакорликни келиб чиқишининг эҳтимоли борлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Бу телеканал айрим мавридларга ҳам ишора қилган. Мисол учун Лос Анчелес шаҳрида қари бир аёл учун почта орқали 83 та овоз бериш бюллетен йўлланган. Ҳолбуки у фақат бир кичкина уйда яшайди. Бундан ташқари Калифорния штатида, бир аёл овоз берувчи шахслар сифатида вафот қилан одамлар номини ҳам қайд қилишга уринганлиги аниқланди.
Бошқа бир шахс ҳам муддатдан игари АҚШ президентлик сайловлари қуттиларини очгани туфайли қўлга олинган.
Бунга илова Вирджиния штатида, айрим шахслар икки марта ўз номини овоз берувчи шахслар сифатида ёзганлар.
Албатта бундай сохтакорликлар ё ки овоз берувчилар номини қайд этиш ва ё фуқаролар овозларини олиш шаклидаги муаммолар фақат 2016 чи йилдаги президентлик сайлволар билан чекланиб қолмайди.
Расмий ҳисоботлар ва АҚШдаги машҳур марказларнинг ўрганишлари ҳам АҚШнинг аксарият президентлик сайловларида бундай ҳолатлар ва сохтакорликларни тез- тез юз бериб турганини исботлаб беради.
АҚШ президентлик сайловларида сохтакорликлар кўп марвидларда бир кишини ўз номини бир неча марта ёзиши ва ё вафот этган шахслар номидан сайловларда қатнашишидан иборат.
Айрим қишлоқларда ҳам фуқаролар саводсизлиги ва маълумотларининг камчилиги туфайли уларнинг номини қайд этишга масъул бўлганлар, қорантанли ва бошқа ирқ вакиллари номларини қайд этишдан воз кечишмоқда.
Сохтакорликлар ва муаммолар президентлик номзодлар тақдирига таъсир ўтказмайдиган даражада бўлмаганида оммавий афкор эъиборини ўзига тортмайди. Аммо сайловлар тақдири худди 2000 чи йилга ўхшаб, ҳар бир сайловчининг овозига чамбарчасб боғлиқ бўлганида, уша вақтда мазкур мавзуга нисбаттан аксиламаллар ошиб борарди. 2000 чи йилда республикачи Жорж даблю Буш ва Ал Гор ўртасида рақобатларни авж олишига сабаб бўлган сайловларда, Флорида штатида сайловларнинг барпо этадиган бу штат масъуллари Жорж даблю Буш укаси Жеб Бушнинг йўл кўрсатишлари билан сохтакорликлар юз берди.
Уша пайтлар, фақир ва камабағал бўлган қоратанлилар ва бу штатнинг камсавод фуқароларнинг аксарияти айрим баҳоналар билан, сайловларда иштирок эта олишмади.
Шунингдек кеийнроқ Флорида штатида овозларни қайта ҳисоб- киотб қилиш пайтида турли сабаблар билан айрм бюллетенларни ҳисобга олинмаганлиги аниқланди.
Охирда ҳам Жорж даблю Буш Флорида штатида фақат 500 та кўпроқ овоз касб этиши билан электролнинг энг кўп овозларини касб эди ва АҚШ президентлик симматига эришди. Ҳолбуки, бутун АҚШда Эл Горга қараганда 500 мингта камроқ овоз касб этганди.
2016 чи йилнинг ўта нозик президентлик сайловлари жараёнида, ҳам овоз бериш чоғида сохтакорликлар АҚШнинг кеийнги президентлик сайловлари тақдирига таъсирсиз қолмайди.
Бу мамлакатнинг республикачи номзоди Доналд Трамп бир неча маротаба бу сайловларда сохтакорликларни келиб чиқиши тўғрисида огоҳлантирганди. У ҳатто Хиллари Клинтон сохтакорликка йўл қўймасдан ғалаба қозиниши мумкин эмас деб айтганди. У шу сабабдан эндиликдан бошлаб, 2016 чи йили ноябрь ойининг 8 чисида ўтказиладиган сайловларда мағлуб бўлганида барча натижаларини рад этишини эълон қилди.
Бундай нуқтаи назарлар АҚШ президентлик сайловларини эркин тарзда ўтказилишини кўп муаммоларга дуч келганини кўрсатмоқда.