Николай Патрушев: Россия ўз душманларини йўқ қилиш учун ноёб қуролга эга
-
Николай Патрушев: Россия ўз душманларини йўқ қилиш учун ноёб қуролга эга
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўз баёнотида Россия ўз душманларини жумладан АҚШни йўқ иқлиш учун ноёб ва илғор қуролларга эга эканлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШлик сиёсатчилари Россия давлати АҚШ томонидан профилактик ядро ҳужумга учраса жавоб қайтара олмайди деган ақидага эга деб айтди.
Патрушев Украинадаги уруш баҳонасида Россияга қарши Ғарб санкциялари мувафақиятсизликка учрашганига тўхталиб, Ғарб давлатлари Россиянинг иқтисодий таназзулга учраши ва санкциялар натижасида норозиликларнинг кучайиши борасида катта хатога йўл қўйди деб баён этди.
Шунингедк Россия ТИВ матбуотк котиби Мария Захарова Россияни бир қатор Ғарб давлатларининг Белорус билан ҳарбий ядро соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга доир қарорларга билдирган муносабати ва хавотирларидан ҳайратга қолганини айтиб, Ғарб ташаббуси билан умумий уруш бошланган тақдирда Москва ўзи ва иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади деб маълум қилди.
Бошқа хабарга кўра, Украина Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ирина Золотар Британиянинг баҳсли " Челенжер" танклари Киевга етказилганини тасдиқлади.