Қорабоғда оташкесим бузилмоқда
(last modified Tue, 28 Mar 2023 09:01:50 GMT )
март 28, 2023 14:01 Asia/Tashkent
  • Қорабоғда оташкесим бузилмоқда
    Қорабоғда оташкесим бузилмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги 24 соат ичида Қорабоғнинг Мартакерт ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши қайд этилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги кечанги баёнотида Озарбойжон Республикасининг Арманистон билан  2020 йилги урушга якун ясаган сулҳ битимини бузганликда айблаб, 25-март куни Озарбойжон Республикаси армияси Шуша вилоятидаги ўзаро алоқа чизиғини кесиб ўтди ва бу эса   2020-йил  9-ноябрдаги келишувни бузди деб маълум қилди.

Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги ўша куни Қорабоғ минтақаисдаги айрим иккинчи даражали йўлларни назоратга олгании эълон қилиб, бу чора Арманистондан қурол-яроқларнинг Лочин шимолидаги тупроқ йўллар орқали ўтишга йўл қўймаслик учун қилинган деб иддао қилди.

Лочин довони Тоғли Қорабоғ ва Арманистонни боғлайдиган ягона йўналишдир. Сўнгги ойларда эса уни Боку давлатидан  атроф-муҳитнинг  фаоли сифатида иддао қиладиган одамлар тўсиб қўйган.

Ереван давлати бу масала Қорабоғда гуманитар инқирозга олиб келганини атймоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек патруллар Мартакерт ва Марони ҳамда Лочин довони ҳудудларида 3 та йўналиш бўйлаб олиб борилган ва Россия тинчликпарвар хавфсизлигини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Арманистон ва Озарбойжон республикаси қўшма штаб-квартиралари билан узлуксиз ҳамкорлик давом этмоқда. деб қўшимча қилди.