Арманистон давлати: Озарбойжон республикаси қўшинларини Қорабоғ минтақасига кирган
(last modified Sun, 26 Mar 2023 07:03:37 GMT )
март 26, 2023 12:03 Asia/Tashkent
  • Арманистон давлати: Озарбойжон республикаси қўшинларини Қорабоғ минтақасига кирган
    Арманистон давлати: Озарбойжон республикаси қўшинларини Қорабоғ минтақасига кирган

Арманистон ОАВ Озарбойжон Республикаси кучлари ўт чиқишни тўхтатиш режимини бузган ҳолда Шуши Лисагор алоқа чизиғини кесиб ўтганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Арманистон ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Боку аскарлари ўт очишни тўхтатиш режимни бузгани ва Шуши-Лисагор алоқа чизиғини ўтганидан сўнг, Тоғли Қорабоғ ҳукумат бу борада Россия тинчликпарвар кучларини хабардор қилган.

Бундан олдин Боку давати Арманистонни Степанакарт-Қайбалиен-Лисанор тоғ йўлидан қурол-яроқ ўтказиш учун фойдаланганликда  айблаган эди.

Боку ва Ереван ўртасидаги зиддият кучайганидан сўнг Россия мудофаа вазирлиги Озарбойжон Республикасини бу давлат воситачилигида Арманистон билан 2020-йилги урушга якун ясаган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузгаликда айблади.

Москва давлати Россия тинчликпарвар кучлари кескинлик кучайишига йўл қўймаслик ва қарши провакацион чоралар кўришини хабар қилди.

Озарбойжон Республикаси мудофаа вазирлиги кечанги баёнотида Қорабоғ ҳудудидаги баъзи иккинчи даражали йўлларни назоратга олганини маълум қилди.

Бу вазирлик ўз баёнотида Озарбойжон Республикаси армияси бўлинмалари томонидан Лочин шимолидаги тупроқ йўллардан Арманистондан қурол олиб ўтишда фойдаланмаслиги учунзарур назорат чоралари кўрилди деб қўшимча қилди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян шунингдек пайшанба кунидаги суҳбатида, Озарбойжон респубикасининг халқаро шартномаларини бузишининг жазосиз қолиши Боку давлати янги провакацион чораларга киришга ундамоқда  деб огоҳлантирди.