Хитой давлати АҚШни огоҳлантирди
(last modified Thu, 30 Mar 2023 07:13:58 GMT )
март 30, 2023 12:13 Asia/Tashkent
  • Хитой давлати АҚШни огоҳлантирди
    Хитой давлати АҚШни огоҳлантирди

Хитой давлати Тайван минтақаси раҳбарини АҚШга ташрифи ва уни АҚШ вакиллар палатаси раиси билан учрашиши эҳтимолини провакацион ҳаракат сифатида баҳолаб, бу мулоқот бўлиб ўтганида, Пекин қатъий ва қарши чоралар кўради деб маълум қилди.

Хитойнинг Глобал таймс газетасининг кечанги хабарига кўра,  Хитой ҳукуматидаги Тайван ишлари бўйича бошқармаси матбуот котиби,  Chju Fenglyan  Тайван минтақаси раҳбари Tsay Invenнинг Вашингтонга сафари ва уни АҚШ парламент спикери  Kevin Makkarti билан учрашиб мулоқот қилиши эҳтимолини прокакацион ҳаракат эканлигигни таъкилаб,  бу ҳаракат халқаро ҳамжамиятда Тайваннинг Хитойдан ажралиб чиқиши ғоясини илгари суриш ва АҚШдаги Хитойга қарши ҳаракатлар ва кучларни қўллаб -қувватлашишига қараталиган деб қўшимча қилди.

Унга кўра агар Тсай ва Маккарти АҚШ ҳудудида учрашса Пекин қатъий чоралар кўради.

Тсайнинг сафари 29 мартдан 7 апрел кунигача режалаштирилган.

Feng Lian шунингдек  АҚШ давлати ягона Хитой тамойилига ҳамда икки давлатнинг учта қўшма баёнотига риоя қилиши зарурлигини таъкидлаб, биз Вашингтон давлатини Тсайнинг АҚШга расмий ташрифи ёки учрашувини режалаштиришидан воз кечишга ва " Тайван мустақиллиги"ни қўллаб-қувватламаслик ҳақидаги ваъдасини бажариши учун аниқ чоралар кўришга тайёрмиз деб эълон қилди.

Ёрлиқ