март 30, 2023 13:22 Asia/Tashkent
  • Рафаэл Гросси Запорижжя атом электр стациясининг хавфсизлиги ҳақида огоҳлантирди
    Рафаэл Гросси Запорижжя атом электр стациясининг хавфсизлиги ҳақида огоҳлантирди

Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директори Запорижжя атом станциясига борганида бу атом электр станцияга ҳужум қилинган тақдирда фалокат юз бериши ҳақида огоҳлантирди.

Германиянинг Дойче вилла каналининг хабар қилишича,  Халқаро Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гросси  Запорижжя атом электр станциясига борганидан кейин кўриниб турибтики бу атом электр станциясининг аҳволи нафақат ўзгармаган балки аксинча бу ҳудуд атрофидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳам кучайган деб таъкидлади.

Халқаро Атом энеригяси агентлигининг бош директори Украинада уруш бошланганидан бери иккинчи марта Запорижжя атом электр станциясига ташриф буюрди.

Бундан олдин Гросси 2022-йил сентябр йилда бу атом электр станциясига ташриф буюрганди.

Ўтган  2022 йилда Гроссининг бу минтақага сафари ортидан Халқаро атом энергияси агентлик ядровий авария эҳтимоли ҳақидаги хавотирлар туфайли Запорижжя электр станциясида ўз кузатувчиларини жойлаштирди.

Ёрлиқ