Лавров НАТО сиёсати борасида огоҳлантирди
(last modified Thu, 14 Jul 2016 14:43:51 GMT )
июл 14, 2016 19:43 Asia/Tashkent
  • Лавров НАТО сиёсати борасида огоҳлантирди

Россия Ташқи ишлар вазири Шимолий Атлантика ҳарбий блокининг Европа мамлакатларининг бўлинишига сабаб бўлувчи сиёсатларидан огоҳлантирди.

Россия Ташқи ишлар вазири Шимолий Атлантика ҳарбий блокининг Европа мамлакатларининг бўлинишига сабаб бўлувчи сиёсатларидан огоҳлантирди.

Русия ал-явм телеканалининг хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров НАТО сиёсати Европанинг бўлинишига сабаб бўлиши борасида огоҳлантирди.

Лавров Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Каспий денгизи ҳавзасидаги мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг НАТОнинг Варшавадаги сўнгги йиғилишдаги қарорлар бу блокдаги озчиликнинг мақсадларига асосланганлигини айтди.

Россия НАТОдан 7-8 июл куларидаги йиғилишдаги қарорларга изоҳ беришини истайди, албатта баён этилган сўзлар ва қулоқларимизга етган сўзлар хурсандлик келтирмади, деди Лавров.