апрел 09, 2023 11:36 Asia/Tashkent
  • Володимир Зеленский Украинада тинчлик учун шартини маълум қилди
    Володимир Зеленский Украинада тинчлик учун шартини маълум қилди

Украина президенти Воодимир Зеленский Қрим устидан назоратни тинчлик ўрнатишнинг дастлабки шарти сифатида эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Украина президенти Володимир Зеленский  ўз нутқида Қримни қайтариб олишнинг нафақат Украина учун балки бутун дунё учун шунингдек халқаро келишвлар ва БМТ Низоми асосидаги дунё тартиби учун муқобил варианти йўқлигини таъкидлади. 

Боша хабарга кўра, Қрим ярим ороли ҳокими Сергей Аксёнов кеча Россия ҳаво ҳужумида мудофаа тизими Қрим ярим ороли узра учирилган Украина ракетасини уриб туширлганини хабар қилди.

Унинг ўринбосари Олег Крючков ҳам Украина армияси томонидан отилган ракета Қрим ярим оролининг Феодесия ҳудуди узра уриб туширилди деб қўшимча қилди.

Олег Крючков  ўз сўзларида бу Украина ракетаси қолдиқлари Қрим ярим оролидаги шаҳарлардан бирига тушиб қолди, қурбонлар ва  вайронгарчиликлар ҳақида ҳозирча хабар йўқ деб айтди.

Ёрлиқ