Суданда кескинлик ва тўқнашувлар янада кучайди
Кечадан бошлаб Судан пойтахти Хартум шаҳрида армия кучлари ва бу мамлакат тезкор кучлари ўртасида тўқнашувларда 650 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ёки яраланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича генерал Абдулфаттоҳ Ал-Барҳон қўмондонлигидаги Судан армияси қўшинлари билан Ал-Барҳон ўринбосраи ҳамда тезкор ҳарбий кучлар қўмондони Ҳамидатий лақабли Муҳаммад Ҳамдан Дағлу кучлари ўртасидаги тўқнашувлар Судан пойтахтида бошланди. Эндиликда Суданда тўқнаушувларнинг бошланиши билан мамлакта пойтахти Хартум шаҳрида фаолитя бутунлай тўхтатилган ва кўплаб тинч аҳолининг ҳаёти хавф остида қолмоқда.
Кеча Халқаро озиқ-овқат идораси ҳам Суданнинг Ал-Фашер минтақасида Муҳаммад Ҳамдан Дағлу қўмоонднлигидаги тезкор ҳаракат кучлари томонидан унинг 3 нафра ходими ўлдирилганини тасдиқлади.
Судан ТИВ ҳам Марви аэропортига тезкор ҳаракатнинг кечанги ҳужумида Саудия арабисни ҳаво йўллари самолёти ва Судан самолётига шикаст етказилганини маълум қилди.
Шунингдек Судан шифокорлар Марказий қўмитаси ҳам кечанги хабарида эрталаб Хартум шаҳри ва мамлакатнинг бошқа баъзи ҳудудларида армия кучлари ва тезкор ҳаракати кучлари ўртасида бошланган тўқнашувларнинг сўнги статистикасини эълон қилиб 56 киши ҳалок бўлди ва 595 нафар жароҳатланди деб қўшимча қилди.
Судан тезкор ҳаракати кучлари қўмондони ўринбосари бу мамлакта пойтахтининг 90 фоизи ҳамда Дарфур, Курдвон ва Марви шаҳарларини буутн ҳудуди устида назоратни қўлга олганини иддао қилди.
Судан мамлакати тезкор кучлари қўмондони ҳам ўз кучлари мамлакат шимолидаги Марви шаҳрида тезкор ҳаракат кучларига таслим бўлган мисрлик аскарларнинг қайтаришга кўмаклашиши мақсадида Миср билан ҳамкорлик қилишга тайёлигини хабарқилди.
Судан армияси қўмондони ва бу мамлакат ҳукмрон кенгани раиси Абдулфаттоҳ Ал Барҳон ОАВ билан суҳбатида мамлакат армияси исёнчиларнинг ҳатти-ҳаракатларига тезда жавоб қайтаришдан бошқа чораси йўқлигини таъкидлади.