апрел 18, 2023 18:21 Asia/Tashkent
  • Судан пойтахтида тўқнашувлар яна бошланди
    Судан пойтахтида тўқнашувлар яна бошланди

Генерал Абдулфаттоҳ Ал-Барҳон қўмондонлигидаги Судан армияси қўшинлари билан Ал-Барҳон ўринбосари ҳамда тезкор ҳарбий кучлар қўмондони Ҳамидатий лақабли Муҳаммад Ҳамдан Дағлу кучлари ўртасидаги тўқнашувлар Судан пойтахтида яна бошланди.

Эслатиб ўтамиз шанба куни Судан армияси кучлари ва ҳокимиятдаги тезкор ҳаракат кучлари ўртасида бошланган уруш ва тўқнашувлар,  халқаро воситачиликлнинг унга чек қўйиш мақсадидашги ҳаракатлари билан тўхтатилгани йўқ.

ОАВ бугун ҳам президент саройи ва армия қўмондонлиги маркази атрофида Судан армияси  ва тезкор ҳаракта кучлари ўртасида тўқнашувлар қайта бошланганини хабар қилди.

Судан армияси қирувчи самолётлари Марви аэропортида тезкор ҳаракат кучларигаҳужум қилди ва Хартум шаҳрида портлаш овози эшитилиб,  тутун устунлари осмонга кўтарилган.

БМТнинг Судан бўйича махсус вакили Волкер Перетс ҳам кеча Судан армияси ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 180 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва  1800 дан ортиқ киши жароҳатланганини тасдиқлади.

Шунингдек Судан армияси матбуот котиби ҳам армия қўмондони Ал-Барҳан таслим бўлган тезкор ҳаракат кучларининг барча аскарлари ва зобитларига амнистия эълон қилганини маълум қилди.

Шу ҳолда Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-сиси бу мамлакат армиясининг Суданда бўлишини икки қарама-қарши томоннинг бирортасига нисбатан нохолислик сифатида эмаслигига тўхталиб  бетарафлигини маълум қилди. У шунингдек бу бўлинмалар фақат таълим миссиясига эга бўлганини қўшимча қилди.

Ёрлиқ