Тайван Хитой билан урушининг савдо оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Тайван расмийси Хитойнинг бу оролга ҳужуми жаҳон савдосига 40% таъсир етказиши ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Тайван маҳаллий ҳукуматнинг ТИВ раҳбари Жозеф Ву мухбирлар билан суҳбатида, Тайваннинг географик жойлашувини ҳисобга олсак, Хитойнинг бу оролга ҳужумининг иқтисодий оқибатлари жуда катта воқеа бўлади деб изоҳлади.
У ўз сўзларида, агар Хитой бу оролга ҳужум қилса, жаҳон савдосининг 40 фоиздан ортиғи бузилади ва уччинчи жаҳон уруши эҳтимоли ҳам пайдо бўлади деб қўшимча қилди.
Тайванинг бу расмийси ўз далилларини тушунтирар эхан, бу минтақда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 40% дан ортиғи Тайван бўғози орқали дунёга боради ва чипларнинг 60% дан ортиғи ва дунёдаги энг илғор яримўтказгувчиларнинг 90% ни ишлаб чиқарилади деб аниқлик киритди.
Бошқа хабарга кўра, Хитой ТИВ ҳам Жанубий Корея президентининг Тайван ва бу хитойлик орол муаммосини Корея ярим ороли масалас билан таққослангани " нотўғри ҳаракат " деб баҳолади.
Жанубий Корея президенти ҳам Ройтерз ахборот агентлиги билан суҳбатда, Хитой ва Тайван масаласи фақат Хитой масаласи эмас балки Шимолий Корея муаммоси каби халқаро муаммодир деб айтди.