Буркина-фасода юз берган теракт оқибатида 60 киши ҳалок бўлди
Буркияна-фасо армияси тарқатган хабарида , ҳарбий кийимни кийиб олган террорчилар бир қишлоққа ҳужум қилиб унинг 60 нафар тинч аҳолисини ўлдирдилар деб маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз Буркина-фасо Африкдаги камбағал бир давлат бўлиб тинчлик ва сиёсий барқарорликка эга эмас ва 2022 йил 24 январь ва 30 сентябрда иккита давлат тўнтаришига гувоҳ бўлган.
Бошқа бир томондан бу мамлакатда бир неча марта қонли террористик ҳужумлар уюштирилган.
Ҳужумлар аввалда Буркина-фасо шимолидан бошланди ва кейин эса бу мамлаканинг шарқи ва марказига ҳам тарқалди.
Ройтерз ахборот агентлигига кўра, кўп эҳтимоллар билан Ал-Қоида ва ИШИД террорчи гуруҳига тегишли бўлган террорчилар армия аскарлари кийимида Мали чегараси яқинидаги Ятанжа вилоятидаги Алкарма қишлоғига ҳужум қилиб 60 кишини ўлдирган.
Ҳодиса тафсилотлари ҳақида хабар тарқатилмаган.
Терорчи гуруҳлар яқинда ҳам Буркина-фасода уюштирган терактида 44 нафат тинч аҳолини ўлдирганди.
Буркина-фасонинг шимолий ҳудуди вақт -вақти билан қотиллик ва талон-тарож билан шуғуланувчи террорчи ва жиноий гуруҳар фаолияти марказига айланган.
Айтиш керкки қуролли террорчи гуруҳлар Буркина- фасо мамлакатининг 40 фоизини назорат қилади.