апрел 24, 2023 12:13 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилиш учун Нью-йоркка борди
    Россия ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилиш учун Нью-йоркка борди

Россия ТИВ матбуот котиби, мамлакат ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг Нью-йоркка боргани ва БМТхавфсизлик кенгаши йиғилишида раислик қилишини маълум қилди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова ўзининг Телеграмм-каналида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бугун -душанда Нью-йоркка борди ва эртага унинг раислигида  БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади деб ёзди.

Россия ТИВ раҳбарини БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан мулоқот қилиши кутилмоқда.

Шунингдек Сергей Лавров бир қатор давлатларнинг юқори мартабали дипломатлари, айниқса АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенни БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида иштирок этишга даъват қилган.

Лавров ва унинг АҚШлик ҳамкасбининг БМТдаги юзма-юз учрашуви эҳтимоли ҳалигача мавжуд. Лавров ҳам Москва давлати Блинкен билан учрашувини кўриб чиқишга тайёр ва АҚШ томонининг жиддий музокаралари бўйиа таклифларни ҳеч қачон рад этмайди деб таъкидлаган.

Сергей Лавровнинг ўринбосари Сергей Рябков ҳам  Москвадан АҚШга жўнаб кетганидан олдин Россия ва АҚШ ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўйича ҳалигача режа йўқлиги ва мавжуд шарт-шароитлар эса уни ўтказиш эҳтимолини белгилашини  айтганди. Эслатиб ўтамиз  Росси давлати БМТ Хавфсизлик кенгашининг шу даврига раисликк қилади.

Ёрлиқ