Пекин ҳукумати АҚШнинг Россия ва Хитойга қарши даъволарини рад этди
(last modified Sat, 13 Apr 2024 09:23:04 GMT )
апрел 13, 2024 14:23 Asia/Tashkent
  • Пекин ҳукумати АҚШнинг Россия ва Хитойга қарши даъволарини рад этди
    Пекин ҳукумати АҚШнинг Россия ва Хитойга қарши даъволарини рад этди

ХХРнинг Вашингтондаги элчихонаси Пекин ҳукуматини Украинадаги урушда қатнашаётган томонларнинг бирортасига қурол юбормаганини таъкидлади.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавронинг Хитойга сафаридан 4 кун ўтиб бориши ба АҚШ расмийларининг Хитойнинг Россиянинг Украинадаги урушига  ҳарбий ёрдам кўрсатиши  ҳақидаги даъволари кўп аксиламалларга сабаб бўлмоқда. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Пекинга ташрифи эса  Россия президенти Владимир Путин келаси ой Пекинга ташриф буюрмоқчи бўлган контекстда амалга оширилмоқда.

Кеча АҚШ расмийлари Хитой Украинадаги урушда Россияга ёрдам бераётганини даъво қилди. Улар шунингдек Пекин ҳукумати Москвага дрон ва ракета технологиялари ҳамда сунъий йўлдош тасвирлари билан таъминлаган деб иддао қилмоқда.

Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси матбуот котиби ҳам ўз баёнотида бу даъвони рад этиб Пекин Украинадаги урушда ҳеч бир томонни қурол билан таъминламаган деб изоҳлади. Пекин ҳукуматинингг ушбу расмийси шунингдек Пекин  Украинадаги можарода қатнашувчи /қурол/ ишлаб чиқраруви ёки тараф эмас. Биз /ушбу уруш/ сиёсий ечим топишга ёрдам беришда конструктив рол ўйнаяпмиз ва Хитой ҳеч бир томонга қурол бермайди деб қўшимча қилди.