Россия давлати Европанинг икки компаниясининг активлари устидан назорат қилади
Россия давлати Ғарб расмийларининг ҳаракатларига жавобан Европанинг икки ширкатининг активларини вақтинча ўз назоратига олади.
Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича Россия президенти томонидан чиқарилган фармонида Москва давлатини АҚШнинг дўстона бўлмаган ва халқаро ҳуқуққа зид ҳаракатларига ва бошқа позицияларига жавоб бериш учун зудлик билан чоралар кўриши керак деб келтирилган.
Бу фармонда электр ва иссиқлик хизматлари кўрсатувчи Германиянинг икки Унипер компаиняси ва электр энеригяси ишлаб чиқариш ва тақсимлаш соҳасида фаолият юритувчи Финляндиянинг Фортум компаниясининг акциялари Россия ҳукумати кўчмас мулк агенлигини вақтинчалик назорати остида деб таъкидланган.
Россия қонунларига асосан дўстона бўлмаган мамлакатлардан келган инвесторлар томонидан активларни сотиш ҳукумат комиссиясининг розилигини ва баъзи ҳолларда Россия президентининг розилигини талаб қилади.
Куни кеча Россиянинг иккинчи йирик банки ВТВ давлат банки бош диреткори Москва давлатини Юнипер ва Фортум каби хорижий ширкатларининг активларини назорат қилиш ва бошқариш ҳақида ўйлаши ва фақат санкциялар бекор қилинган тақдирдагина уларни қайтариши керак деб маълум қилди.
АҚШ ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари ҳозиргача Россия марказий банкининг 300 миллиард доллардан ортиқ валюта активларини мусодара қилган. Булар эса чет элда асосан АҚШ федерал разветка банки /Марказий банк/ филиалида сақланарди.