Шимолий Корея: ракета синовлар ҳақида огоҳлантириш бермаймиз
Шимолий Корея давлати Халқаро денгизчилик ташкилотининг юк ташиш йўлакларига эълон қилинмаган ракета учирилишини тўхтатиш ҳақидаги сўнгги чақириғини рад этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Шимолий Корея Халқаро денгизчилик ташкилотига минтақадги шароти ва аниқ илмий ҳисоб-китоблар сабаб ракета синовлари ҳақида олдиндан огоҳлантириш бермаслигии таъкидлади.
Бу хусусдаги Шимолий Корея баёнотида " ярим оролнинг алоҳида экологик ҳолати туфайли Шимолий Корея ўзининг ҳарбий машғулотлари ва мудофаа чораларини эълон қилиш имкониятига эга эмас деб изоҳланган.
Бошқа бир ўзгаришда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Пхенян давлати давлати ўзининг биринчи жосуслик сунъий йўлдошини қурганини маълум қилди.
Ким Чен Ин таълим ва илмий-тадқиқот институтларини юқори мансабдор шахслари, ҳамда Шимолий Корея ҳарбийлари техник разветка бшқармаси шаб-квартираси билан биргаликда коинот тадқиқотлари давлат бошқармасига ташрифи чоғида бу сунъий йўлдошнинг қурилиши апрел ойида якунланганини хабар қилди.
Шимолий Корея етакчиси яқинда Ишчилар партияси Марказий ҳарбий комиссияси йиғилишда ўз мамлакатининг сиёсий ва ҳарбий амалдорларидан урушни тўхтатиб туриш ва первентив ҳаракатларнини янада агрессив тарзда олиб боришни талаб қилганди.