май 01, 2023 10:59 Asia/Tashkent
  • Донецк ҳудудида Украина армиясига тегишли 200 тонна ҳарбийй техника йўқ қилинди
    Донецк ҳудудида Украина армиясига тегишли 200 тонна ҳарбийй техника йўқ қилинди

Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятитда қилинган ҳужумда 200 тонна Украина ҳарбий техникаси ва ўқ-дорилари йўқ қилинганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида, Донецк вилоятининг Краматорск шаҳридаги темир йўл станциясида бўлган Украина  кучларининг ҳарбий поизицияларга қраши ҳужумда Украина қуролли кучларининг 200 тонна ҳарбий техникаси йўқ қилинди деб маълум қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги ушбу баёнотида, Москва ҳукумати кучлари Донецк вилоятининг Бахмут шаҳри ғарбидаги тўртта ҳудудни назоратга олди деб эълон қилди.

 Бахмут ҳудудидаги жанг бир неча ойдан бери давом этмоқда ва унинг  назорат олиш Россиянинг 8 ой ичида энг муҳим ғалабаси бўлади.

Москва давлати эса ғалаба Украина шарқидаги Донбасда кўпроқ ҳудудга йўл очади деган ақидага эгадир.

Бошқа хабарга кўра Британия ҳукумти  урушқоликка асосланган  позициясини давомида,   Украинадаги уруш баҳонасида Киев учун узоқ масофага учадиган ракеталар сотиб олишини маълум қилди. Украинада уруш бошланганидан бери Британия давлати Киевга 2 миллиард фунт стерлингдан кўпроқ  қурол яроқ юборган.

Ёрлиқ