Британия Украинага ҳадя қилинган қуролларни қора бозорда сотилганини тан олди
(last modified Sat, 06 May 2023 12:25:43 GMT )
май 06, 2023 17:25 Asia/Tashkent
  • Британия Украинага ҳадя қилинган қуролларни қора бозорда сотилганини тан олди
    Британия Украинага ҳадя қилинган қуролларни қора бозорда сотилганини тан олди

Британиялик ҳарбий амалдор Киевга юборилган қуролларнинг бир қисми Украина фронти кучлари қўлига етиб бориш ўрнига ноқонуний бозорларда сотилганини тан олди.

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) Бош котиби Енс Столтенбергнинг сўзларига кўра, Украинада уруш бошланганидан буён бир йил ичида Киевга 165 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ юборилган.

Буюк Британиянинг Қуролли кучлар бўйича давлат вазири Жеймс Хиппи Халқаро ҳомийларни мувофиқлаштириш маркази орқали ўтаётган ёрдамнинг Украина кучларига етиб бориши учун қатьий жараёнлар йўлга қўйилганини айтди. Британия расмийси Украинага юборилган қуроллар фронтга етиб бормагани ҳақида камдан-кам хабарлар борлигини айтиб, батафсил маьлумот беришдан бош тортди.

Фахрий америкалик журналист Сеймур Херш ҳам апрел ойи охирида эьлон қилган ҳисоботида Ғарб ўз қуролларини украиналик қўмондонлар томонидан Полша ва Руминия каби давлатлардаги қурол контрабандачиларига сотаётганидан яхши хабардор эканини ёзган эди.