Украина армиясининг Россия аэродромига қарши ҳаво ҳужуми муваффақиясиз тугади
Россиянинг ФСБ-Федерал хавфсизлик хизмати Украинанинг Россия марказидаги аэроромга қарши ҳужум қилиш режасини барбод қилгани ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россиянинг ФСБ федерал хизмати ўз баёнотида, Россия хавфсизлик кучлари Украина разветка агентлигининг Россиянинг марказий ҳудудидаги армия аэродромига портловчи моддалар билан тўлдирилган дронар ёрдамида ҳужум қилиш режасини барбод қилганини эълон қилди.
Россиянинг ФСБ-хизмати шунингдек бу ҳужумнинг Киев армиясининг нишони Украина чегасидан тахминан 700 километр узоқликдаги Иваново вилоятидаги радар аэродроми бўлганини ҳам тасдиқлади.
Россия хавфсизлик кучлари бу мамлакат ИИВ агентлари билан ҳамколикда бу ҳужумнинг олдини олишга муваффақ бўлган.
Ҳужумни уюштирганлар айниқса учувчи ва саботаж гуруҳининг бошқа аъзолари Украинадан енгил самолёт билан Россияга кириб келган ва рус хавфсизлик кучлари уларни Тула вилоятида қўлга олган.