май 08, 2023 09:45 Asia/Tashkent
  • ЮНИСЕФ Толибоннинг афғонистонлик аёлларга нисбатан босисларини кескин танқид қилди
    ЮНИСЕФ Толибоннинг афғонистонлик аёлларга нисбатан босисларини кескин танқид қилди

БМТнинг Болалар жамғармаси -ЮНИСЕФ Толибон ҳаракатини Афғонистонда аёллар ва қизлар ҳуқуқларини поймол қилаётганлигини танқид қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча  БМТнинг болалар жамғармаси ЮНИСЕФ кечанги ҳисоботида Толибон ҳаракати бир миллиондан ортиқ қизнинг умид ва орзуларини пучга чиқараётгани чекловчи қарорлари билан аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини поймол қилаётганини ҳам қўшима қилди.

БМТниниг Болалар жамғармаси -UNICEF, Толибон муваққат ҳукумати қарорлари сабаб бир миллиондан ортиқ қизнинг ўрта мактабларга боришлари тақиқлангани ва аёларнинг ёрдамчи хизматчи сифатида ишлашига тўсиқлар яратилганига тўхталиб,  Толибон инсонпарварлик ва саъй ҳаракатларига жиддий халал етказмоқда деб қўшимча қилди.

БМТнинг бу ташкилот жорий йилнинг март ойида Толибон ҳаракатининг чекловчи буйруқлари аёллар ва қизларга салбий таъсир кўрсатганини,  аёлларни ҳар қачоннгидан ҳам зўравонлик ва таҳдидлага дучор қилганини таъкидлади.

ЮНИСЕФ ижрочи директори Кетрин Рассел ҳам Толибон ҳараката қарорларини "" асоссиз ва узоқни кўра олмаслик" эканига ишора қилиб Толибон зудлик билан аёлларнинг таълим олиши ва ишлашига тақиқни бекор қилишга чақирди.

Европа Иттифоқининг Афғонистондаги ваколтахонаси кеча тарқатган баёнотида, Афғонистон инқрозлар ва таббий ҳодисалар хавфига дучор бўлган дунёдаги тўртинчи давлат эканлигини эълон қилди.

Баёнотга биноан иқлим ўзгариши Афғонистон фуқаролари ҳаётига катта таъсирини етказмоқда.

Ёрлиқ