Россия: Украина террорчилик ташкилотчиси
Кремл матбуот котиби украиналик мулозимнинг баёнотларини Киев террорчилик ҳаракатлари ташкилотчисига айланганидан дарак, деб ҳисоблади.
Эрон телераиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Дмитрий Песков Кремл матбуот котиби душанба куни Украина расмийларининг баёнотларига ишора қилиб, Москва Ғарбнинг Украина расмийларининг “бутун дунёдаги русларни ўлдиришга тайёр” деган баёнотларига муносабатини диққат билан кузатишини таькидлади.
Песков Украина Мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Будановнинг баёнотини йиртқичлик деб атади ва шундай деди:Украина расмийларининг баёнотлари Киев террорчилик ҳаракатларининг нафақат тарафдори, балки ташкилотчисига айланганидан далолат беради.
Кремл матбуот котиби яна қўшимча қилди:Бу баёнот ва Будановнинг айтганлари Киев режимининг яна бир ўта муҳим хусусиятини кўрсатади ва бундай ёндашувни қоралаш керак.
Бу россиялик дипломат шундай деди:Бугун Москва Европа пойтахтлари, шунингдек, Вашингтоннинг муносабатини диққат билан кузатиб боради, чунки Киевнинг бундай террористик баёнотлари қораланмаганлигини тасаввур қилиш жуда қийин. Шунинг учун, бугун Москва қоралашларни кутади.
Песковнинг сўзларига кўра, Украина расмийларининг бу баёнотлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг махсус ҳарбий операция бошлаш ҳақидаги қарори тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.