Суданда можаро ва тартибсизликларнинг давом этмоқда
(last modified Mon, 08 May 2023 14:22:10 GMT )
май 08, 2023 19:22 Asia/Tashkent
  • Суданда можаро ва тартибсизликларнинг давом этмоқда
    Суданда можаро ва тартибсизликларнинг давом этмоқда

Хабар манбалари Судан армияси ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги Жидда музокаралари учинчи кунга кирганини, аммо вақти-вақти билан тўқнашувлар давом этаётганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар  қилишича, Жиддада армия ва Судан тезкор жавоб кучлари ўртасидаги музокаралар учинчи кунга кирган бўлса-да, ахборот манбалари душанба куни тушдан кейин бу мамлакатда тарқоқ можаролар давом этаётгани ҳақида хабар берди. Ал-Жазира тармоғи, бу давлатнинг пойтахти Хартумдаги Судан президентлик саройи атрофида бугун ва Жиддадаги музокаралар давом этаётган бир вақтда қирувчи самолётларнинг катта парвозига гувоҳ бўлганини эълон қилди.

Ал-Жазира қўшимча қилди:Бу ҳудудда ва Хартум марказида бир неча марта кучли портлашлар эшитилди.

Бошқа ахборот манбалари ҳам Хартумдаги президент саройи ҳудудида енгил ва оғир қуроллар овози эшитилганини хабар қилди.

Судандаги тўқнашувлар шундай даврда давом этмоқдаки, АФП исмини ошкор қилмаётган саудиялик дипломатга иқтибос келтирган ҳолда бундай хабар берди:Музокаралар ҳозирча катта муваффақиятга эришмаган ва доимий оташкесим масаласи кўрилмаяпти, чунки ҳар икки томон ҳам урушда ғалаба қозониши мумкинлигига ишонади.

Армия қўмондони Абдулфаттоҳ ал-Бархон ва Тезкор ҳаракат кучлари қўмондони Муҳаммад Ҳамдан Дагло 8-май, шанба куни Вашингтон ва Ар-Риёд "дастлабки музокаралар" дея таьрифлаган музокаралар ўтказиш учун ўз вакилларини Жидда шаҳрига жўнатишди.

Судан армияси аввалроқ ўз делегацияси Суданга инсонпарварлик ёрдамининг кириб келишини осонлаштириш учун фақат ўт очишни тўхтатиш ва уни қандай тўғри амалга оширишни муҳокама қилишини эьлон қилган эди.