Эрдоған ва Башар Асад шу йилнинг охиригача учрашади
(last modified Tue, 09 May 2023 06:08:12 GMT )
май 09, 2023 11:08 Asia/Tashkent
  • Эрдоған ва Башар Асад шу йилнинг охиригача учрашади
    Эрдоған ва Башар Асад шу йилнинг охиригача учрашади

Туркия ташқи ишлар вазири бу мамлакат ва Сурия президентларининг бу йилги учрашувини эълон қилди.

Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли бугун Туркия ва Сурия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Башар Асад бу йил учрашишини айтди.

Россия, Туркия, Эрон ва Сурия ташқи ишлар вазирларининг 12-май куни Москвада бўлиб ўтган учрашувидан сўнг Эрдўғон ва Асад ўртасида учрашув бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, кейинги қадам икки президентнинг учрашуви бўлишини айтди.

Чавушўғли бу мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик ва парламент сайловларига тўхталмаган ҳолда, Туркия ва Сурия президентлари ўртасидаги учрашувнинг бу йил бўлишига умид билдирди.

Лекин бунга қарамай, Сурия президенти Башар ал-Ассад аввалроқ Туркия ҳарбийлари ушбу мамлакат ҳудудидан чиқиб кетган тақдирдагина Эрдўғон билан учрашишга тайёр эканлигини айтган.

Маърузасининг бошқа қисмида Мевлут Чавушўғли, Анқара Ғарбнинг Россияга қарши иқтисодий санксияларини қўллаб-қувватламаслигига диққат қаратди ва қўшимча қилди:Биз АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши бир томонлама санксияларига қўшилиш ниятида эмасмиз.