Украина президенти: Европа ўқ -дориларни тезроқ Украинага жўнатиши керак
(last modified Tue, 09 May 2023 13:18:09 GMT )
май 09, 2023 18:18 Asia/Tashkent
  • Украина президенти: Европа ўқ -дориларни тезроқ Украинага жўнатиши керак
    Украина президенти: Европа ўқ -дориларни тезроқ Украинага жўнатиши керак

Володимир Зеленский Европа Иттифоқидан Украинага артиллерия ўқ-дориларини имкон қадар тезроқ етказиб беришини сўради.

Жума куни Европа Кенгаши Украина учун ўқ-дори ва қурол сотиб олиш учун 1 миилиард евро ажратишга рози бўлди. Бу бюджет " Тинчлик учун еврофонд" жамғармасидан ажратилади.

Бугун Украина президенти Володимир Зеленский  Киев шаҳрида Европа Комиссияси президенти Урсула фан Дерлаен билан мулоқотида, Европа Иттифоқидан Киев армиясига артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш жараёнини тезлаштиришни сўради.

Украина президенти ўз сўзларида бу ўқ -дориларни етказиб бериш ва тезлигини ошириш керак чунки ҳозир жан майдонида бизга керак деб қўшимча қилди.

Ғарб давлатларининг Россияга қарши сиёсатининг давом этиши билан бир пайтда Еврокомиссия раиси Урсула фон Дерлаен бугун Киевдаги матбуот конференцияда  Европа Иттифоқининг Россияга қарши 11-санкция пакети жорий санкцияларни четлаб ўтишга қарши қаратилганини маълум қилди.