Хитой Толибоннинг афғон аёлларига нисбатан муносабатини танқид қилди
(last modified Thu, 11 May 2023 07:43:43 GMT )
май 11, 2023 12:43 Asia/Tashkent
  • Хитой Толибоннинг афғон аёлларига нисбатан муносабатини танқид қилди
    Хитой Толибоннинг афғон аёлларига нисбатан муносабатини танқид қилди

Хитой Афғонистондаги Толибон ҳукуматидан аёлларни таьлим олиш ва ижтимоий ҳаётдан маҳрум қилишни бас қилишни ва терроризмга қарши курашда қатьийроқ ёндашишни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин маьлум қилди:Халқаро ҳамжамият афғон ҳукуматидан ҳануз кўп хавотир ва умидларга эга. Ушбу умидлар жумласидан, Афғонистон томони мувозанатли ва эҳтиёткор ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишда, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, терроризмга қарши курашда янада қатьийроқ ёндашишда янада кўпроқ муваффақиятга эришиши керакки, бу ёндашув янада аниқ натижалар беради. 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Афғонистон муваққат ҳукумати тўғри йўналишда қатъий қадамлар ташлаши, халқаро ҳамжамият ишончи ва тушунишини қозониш, шунингдек, Афғонистонда қўшнилар билан муносабатлари яхшиланиши ва халқаро ҳамжамият уни қабул қилиши учун қулай шароитлар яратишга ҳаракат қилиши бўйича умид билдирди.

Айни пайтда Афғонистон Толибон ҳукумати таьлим вазири вазифасини бажарувчининг айтишича, афғон қизларининг таьлим олиши  учун шароит ҳали қулай эмас. Афғонистон Толибон ҳукумати таьлим вазири вазифасини бажарувчи Ҳабибулла оға кеча (чоршанба) видеомурожаатида шундай деди:Хотин-қизларнинг таьлим олиши учун қулай шарт-шароит яратилса, қизларнинг ўқишига рухсат берилади.

Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига тақдим этган ҳисоботида Толибон Афғонистонни қизларнинг таьлим олиши тақиқланган дунёдаги ягона давлатга айлантирганини айтган эди. Шу билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги миссияси (УНАМА) ўринбосари Марcус Потзел Афғонистондаги қизлар мактабларини бутунлай қайта очишни талаб қилди.