Имрон Хон Покистоннинг амалдаги ҳукуматига қарши курашни давом эттиришга урғу беради
(last modified Tue, 16 May 2023 06:40:55 GMT )
май 16, 2023 11:40 Asia/Tashkent
  • Имрон Хон Покистоннинг амалдаги ҳукуматига қарши курашни давом эттиришга урғу беради
    Имрон Хон Покистоннинг амалдаги ҳукуматига қарши курашни давом эттиришга урғу беради

Покистоннинг собиқ бош вазири бу мамлакатнинг амалдаги ҳукуматига қарши кураш давом этишини таькидлади.

Имрон Хон Покистон Миллий парламенти тарқатиб юборилиши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишнинг якуний санаси эьлон қилинишини Шаҳбоз Шариф ҳукуматига мухолифатнинг чекиниши ва бу мамлакатдаги сиёсий боши берк кўчага барҳам беришнинг ягона шарти сифатида эьлон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистоннинг собиқ бош вазири ва “Теҳрики Инсоф” партияси раҳбари кеча, душанба куни Покистон фуқароларидан тинч намойишларга тайёр туришни сўраган ва "ҳақиқий эркинлик"нинг амалга ошиши учун сўнгги нафасигача курашишга ваьда берган.

Имрон Хон ўз твиттерида эркинлик учун кураш давом этаётганига урғу бериб, бу мамлакатнинг суд тизимини танқид қилди:“Теҳрик-е-Инсоф” партиясининг 7000 га яқин аьзоси ва покистонлик аёллар ҳукумат биноларининг ёқиб юборилиши ёки ўнлаб қуролсиз намойишчиларнинг отиб ўлдирилгани учун ким масьул эканлиги ҳақида ҳеч қандай терговсиз қамоққа ташланган.

Покистоннинг собиқ бош вазири таъкидлади:"Бу қадамларнинг барчасини Теҳрик партиясини янада бостириш учун баҳона сифатида ишлатмоқчи бўлганлар бошқаргани аниқ."

Имрон Хон Британиянинг Гуардиан газетасига берган интервюсида армияни Покистоннинг асосий бошқарув органи ва унинг ҳибсга олинишига асосий масьул эканини айтди.