АҚШнинг Россиядаги консуллигининг собиқ ходими ҳибсга олинди
(last modified Tue, 16 May 2023 07:52:51 GMT )
май 16, 2023 12:52 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Россиядаги консуллигининг собиқ ходими ҳибсга олинди
    АҚШнинг Россиядаги консуллигининг собиқ ходими ҳибсга олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати АҚШнинг Россиядаги дипломатик миссиясининг собиқ ходимини ватанга хиёнатда айблаб ҳибсга олганини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Россиядаги дипломатик миссиясининг собиқ ходими Роберт Шоно мамлакат Федерал хавфсизлик хизмати томонидан Владивосток шаҳрида ҳибсга олинган.

Шоно душанба кунигача Лефортово қамоқхонасида ушлаб турилган ва у ерда 90 кун қолиб, суд санаси аниқланишини кутади.

62 ёшли Шонога нисбатан Россия Жиноят кодексининг 275.1-моддасини бузганликда, хориж ҳукумати ёки ташкилоти билан “махфий ҳамкорлик” қилганликда айбланган.

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси, шунингдек, АҚШ Давлат департаменти ва Оқ уй душанба куни эълон қилишича, улар бу собиқ дипломатнинг ҳибсга олинганидан хабардор, аммо бу ҳақда қўшимча маьлумот олмагунча ҳеч қандай изоҳ бермайдилар.

Шононинг Владивостокдаги консулликда айнан нима билан шуғуллангани ҳозирча аниқ эмас, аммо бу консуллик 2020-йилда Екатеринбургдаги бошқа дипломатик штаб-квартираси билан бирга ёпилган.

Айни пайтда, Россия Федерал хавфсизлик хизмати яқинда баёнотида эьлон қилди:Россиянинг Урал вилояти Екатеринбург шаҳрида Россия пойтахти Москва шаҳридаги Wалл Стреет Жоурнал газетаси офисида ишлаган Иван Гершкович исмли Америка фуқароси АҚШ ҳукумати фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб ҳибсга олинди.