Лавров: Макрон Американинг субектидир
Россия ташқи ишлар вазири Франсия президентининг Москва Пекинга қарам бўлиб қолгани ҳақидаги баёнотига жавобан айтди:Макрон Американинг субъектидир.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чоршанба куни ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган "Тсарград" телеканалига берган интервюсида; Франсия президенти Эммануел Макроннинг сўнгги баёнотларига жавобан у шундай деди:Макрон ўзини ночор ҳис қилиши керак, чунки у кўп йиллар давомида Европа Иттифоқининг стратегик мустақиллиги ҳақида гапириб келади, ҳозир эса у АҚШнинг субъекти ва ҳеч нарса қила олмайди.
Франсия президенти яқинда Россияга қарши нутқида Россия Украинадаги стратегик мағлубияти туфайли Хитойга қарам бўлиб қолганини айтди.
Лавров яна таькидлади:Россия 2001-йилдан буён Жануби-Шарқий Осиё давлатлари (АСЕАН) ва Хитой ва Ҳиндистон билан муносабатларини ривожлантиргани Москванинг Ғарбдан юз ўгирганини англатмайди. Ғарб давлатлари билан алоқаларимиз сусайиб боргач, шарққа йўналтирилган сиёсатимизнинг нисбий салмоғи ошди.
Россия ташқи ишлар вазири ҳам таъкидлади:Россия ҳар доим "Европа-Тинч океани" давлати бўлиб келган ва ҳар ким билан ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатларга асосланган муносабатларни ўрнатишга доимо тайёр.