Украина ташқи ишлар вазири: Украина ҳеч қандай тинчлик режасини қабул қилмайди
Украина ташқи ишлар вазири Хитой вакили билан учрашувда Киев ҳеч қандай тинчлик режасини қабул қилмаслигини айтди.
Хитой 12 банддан иборат тинчлик режасини тақдим этди; Режада Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокараларининг бошланиши, ўт очишни тўхтатиш, Ғарбнинг Россияга қарши санксияларини тугатиш, ядровий обьектлар хавфсизлигини таьминлаш чораларини кўриш, тинч аҳолининг чиқиб кетиши учун гуманитар ўтиш жойларини яратиш ва дон экспорти таьминлаш чораларини кўришга урғу берилган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида эьлон қилди:Хитойнинг Евроосиё масалалари бўйича махсус вакили ва Пекиннинг Россиядаги собиқ элчиси Ли Хуй 16 ва 17 май кунлари (шу ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари) Украинага ташриф буюриб, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулба билан учрашди.
Бу баёнотга кўра, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулба чоршанба куни кечқурун Киевдаги музокаралар чоғида Пекиннинг бош элчисига айтди:Ҳудудимизнинг бир қисми Россия томонидан ишғол қилинган бўлса-да, биз ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай таклифни қабул қилмаймиз.
Ушбу ҳисоботга кўра, Украина урушининг бир йиллиги арафасида Бразилия ва Хитой томонидан камида иккита инновацион тинчлик режаси таклиф қилинган.